Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

"Милан" Маурисио Почеттинога қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Маурисио Почеттино "Милан" бош мураббийи бўлиши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, АҚШ терма жамоаси бош мураббийи ўтган ҳафта "россонери" вакиллари билан учрашган. Унинг америкаликлар билан тузган шартномаси ЖЧ-2026 якунланганидан сўнг ўз ниҳоясига етади.

Таъкидланишича, италиялик клуб янги мураббийни жуда синчковлик билан қидирмоқда. Клуб эгаси нафақат кучли жамоа қуриш, балки "Милан"ни дунёдаги энг жозибали ва қудратли футбол лойиҳаларидан бири сифатида қайта тиклаш амбициясини амалга оширишни мақсад қилган.

Клуб даражасида Почеттино "Челси", "ПСЖ", "Тоттенхэм", "Саутгемптон" ва "Эспаньол"да ишлаган. У АҚШ терма жамоасини 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда.

Киритилди: 22:38, 28.05.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик