Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Франция чемпионатининг энг яхши ассистенти «Ренн»га кўчиб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Ренн» «Ланс» ярим ҳимоячиси Адриен Томассон ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. 32 ёшли франциялик футболчи бретонликлар клубига эркин агент мақомида ўтди ва уч йиллик шартнома имзолади.

«Бу мен жуда амбицияли деб биладиган лойиҳа. Раҳбарият ва мураббий билан ўтказган илк суҳбатларимизданоқ, улар менга катта қизиқиш билдиришди. Менинг учун бу мантиқий танлов эди, чунки мен янги лойиҳани кашф этишни истардим», — деди янги ўйинчи клуб расмий сайтига берган биринчи интервьюсида.

2025/26 йилги мавсумда Томассон Франция чемпионатининг 32 та учрашувида 10 та голли узатмани амалга ошириб, мусобақанинг энг яхши ассистентига айланди. У жорий мавсумда барча мусобақаларда жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Аввалроқ ярим ҳимоячи «Страсбур», «Нант», «Эвиан» ва «Ванн» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Киритилди: 07:44, 29.05.2026.
Ўқилди: 355 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик