Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Манчестер Юнайтед» Эллиот Андерсон учун курашдан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Ноттингем Форест» ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олиш уринишларини тўхтатди, деб хабар беради «The Mirror».

Манбанинг маълум қилишича, 23 ёшли англиялик футболчи «Манчестер Сити»га ўтишни афзал кўрмоқда. Бундан ташқари, «қизил иблислар» ўйинчи учун тахминан 115 миллион евро тўлашга рози эмаслар.

Ҳозирда «Манчестер Сити» раҳбарияти келишувга эришиш ва рақобатчиларини ортда қолдириш имкониятига ижобий қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Андерсон 2024 йилнинг июлидан буён «Ноттингем Форест» сафида тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи 50 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган. «Transfermarkt» портали футболчининг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:53, 29.05.2026.
Ўқилди: 794 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик