Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Ирландия ва Қатар ўртасидаги ўйин мухлислар норозилиги сабабли тўхтатилди

Баҳо:
+ | -

Дублинда 28 май куни бўлиб ўтган Ирландия ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви мухлисларнинг норозилик намойишлари сабабли икки марта тўхтатилди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Ўйиннинг 10-дақиқасида стадион майдонига Фаластин байроғи туширилган теннис тўплари улоқтирилди. 20-дақиқадан сўнг тўплар яна майдонда пайдо бўлгач, футболчилар бу танаффусдан сув ичиш ва ҳордиқ чиқариш учун фойдаланишди.

Натижада, норозилик билдирган мухлислар стадиондан чиқариб юборилди. Ўйин мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ирландия терма жамоаси Миллатлар лигасининг «B» гуруҳи доирасида Исроил билан 27 сентябрь куни бетараф майдонда, 4 октябрь куни эса Дублинда ўйнаши керак. Яқин Шарқдаги давом этаётган можаро туфайли Ирландияда ушбу ўйинларни бойкот қилиш борасидаги талаблар кучаймоқда.

Ирландия футбол ассоциацияси ўйинлар бўлиб ўтишини тасдиқлади. Ассоциация бош директори Дэвид Куреллнинг таъкидлашича, ташкилотда бошқа танлов бўлмаган ва ўйинлардан воз кечилган тақдирда «жиддий оқибатларга» дуч келиш эҳтимоли юқори эди.

Киритилди: 09:56, 29.05.2026.
Ўқилди: 1226 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик