Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Интер» Дензел Дюмфрисга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби ёзги трансферлар ойнасида таркибни янгилашга киришди. «Нерадзуррилар» «Аталанта» ҳимоячиси Марко Палестрани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, миланликлар 21 ёшли италиялик иқтидор учун 40 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб ушбу футболчини жамоани тарк этиши кутилаётган Дензел Дюмфрисга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Эслатиб ўтамиз, Дюмфриснинг шартномасидаги бандга кўра, у ёзда 25 миллион евро эвазига жамоадан кетиши мумкин. «Интер» бош мураббийи Кристиан Киву ушбу трансферни маъқуллаган.

Марко Палестра ўтган мавсумни «Кальяри» сафида ижара асосида ўтказди. Италия А Сериясидаги 37 та учрашувда майдонга тушган ёш ҳимоячи 1 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Палестранинг «Аталанта» билан тузган амалдаги келишуви 2029 йилга қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:05, 29.05.2026.
Ўқилди: 447 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик