Кириш Регистрация
25/06 03:00 Шотландия 0-3 Бразилия
25/06 03:00 Марокаш 4-2 Гаити
25/06 06:00 Чехия 0-3 Мексика
25/06 06:00 ЖАР 1-0 Жанубий Корея
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония - Швеция
26/06 04:00 Тунис - Нидерландия
26/06 07:00 Туркия - АҚШ
26/06 07:00 Парагвай - Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия

Рафаэл Леау Англиядаги севимли жамоасини айтди

Баҳо:
+ | -2

«Милан» клуби ҳужумчиси Рафаэл Леау Англия Премьер-лигасини мунтазам кузатиб боришини ва у ерда маълум бир жамоага симпатияси борлигини маълум қилди. 26 ёшли португалиялик футболчи «Манчестер Юнайтед» жамоасига бефарқ эмаслигини яширмади.

«Менга «Манчестер Юнайтед» ёқади, чунки у ерда менинг кумирим – Криштиану Роналду тўп сурган», – дея Леаунинг сўзларини келтиради UtdReport.

Сўнгги йилларда ОАВда Рафаэл Леаунинг фаолиятини Англияда давом эттириши мумкинлиги ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалди ва бу рўйхатда «Манчестер Юнайтед» номи ҳам тез-тез тилга олинди. Бироқ, ҳозиргача бу борада ҳеч қандай расмий музокаралар ёки аниқлик киритилмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» форварди ҳозирда ўз терма жамоаси билан биргаликда 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. У Португалия термасининг якуний таркибидан ўрин олган, қизиқарлиси шундаки, жамоа сафида унинг кумири Криштиану Роналду ҳам бор.

Киритилди: 10:11, 29.05.2026.
Ўқилди: 2028 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик