Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Уэйн Руни Бруну Фернандеш ҳақида: "У бизни АПЛ чемпионлигига етаклай олади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг амалдаги сардори Бруну Фернандешнинг ўйини ва етакчилик қобилиятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Португалиялик ярим ҳимоячи жорий мавсумда кўрсатган ажойиб ўйини учун чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва Премьер-лига тарихидаги голли узатмалар рекордини (21 та) янгилади.

"Мен Бруну машғулот майдонида сардор сифатида нима қилиши керак бўлса, шуни бажаришини яхши биламан. У бошқаларга ёрдам беришга интилади ва уларни илҳомлантиради. Ким нима демасин, биз барчамиз унинг етакчилик фазилатларини кўриб турибмиз. Фернандеш – ажойиб сардор. Умид қиламанки, таркиб керакли даражада кучайтирилса, у бизни АПЛда ғалабага етаклайди", – дейди Рунининг сўзларини келтиради talkSPORT.

Эслатиб ўтамиз, "қизил иблислар" якунига етган Премьер-лига мавсумини учинчи ўринда якунлашди.

Киритилди: 10:12, 29.05.2026.
Ўқилди: 313 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик