Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Диогу Далот «Манчестер Юнайтед»нинг режаларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» футболчиси Диогу Далот мухлисларнинг кутилмалари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўтган мавсум якунларига кўра, Англия чемпионатида учинчи ўринни эгаллаган «қизил иблислар» Чемпионлар лигасига қайтди.

«Ҳар бир мавсум олдидан «Манчестер Юнайтед» мухлислари бизни Премьер-лига ва Чемпионлар лигасида зафар қучишимизга доимо ишонишади. Клубимиз ҳақида менга энг ёқадиган жиҳат айнан шу. Ўтган мавсумда нима бўлгани муҳим эмас. Бир йил олдин биз 15-ўринни эгаллаган бўлсак, энди учинчи бўлдик. Келаси йили АПЛ ёки Чемпионлар лигасини юта олмаймиз, деб аниқ айта олмайсиз. Биламан, мухлислар бунга ишонишади. Биз учун ҳис-туйғуларни назорат қилиш, аммо амбициялардан ҳеч қачон воз кечмаслик муҳим», — деди португалиялик ҳимоячи CazeTVга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, январдан буён «Манчестер Юнайтед»ни яқинда шартномасини 2028 йилгача узайтирган Майкл Каррик бошқармоқда.

Киритилди: 11:06, 29.05.2026.
Ўқилди: 362 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик