Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Жо Коул: «Слот ишлашда давом этсин, у икки йилда Клоппдан кўпроқ нарсага эришди»

Баҳо:
+ | -

Жо Коул «Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слотни тинч қўйиш керак деб ҳисоблайди.

«Уларга хотиржам ёзги трансфер даври керак. Ўтган йили Экитикени сотиб олишди — унинг узоқ муддатга сафдан чиққанини биламан. Исакка ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилишига ёрдам бериш лозим, Виртц эса жамоада яна бир йил қолиб, яхшироқ мослашади. Уларга ярим ҳимояда мувозанат топиш ва ўнг қанот ҳимоячиси масаласини ҳал қилиш зарур.

Бироқ Арне Слотга шунчаки вақт бериш керак, қўйинг, у ишласин. Бу мавсумда жароҳатлар ва Диогу Жота билан боғлиқ фожиа сабабли клубда содир бўлган воқеалар — бу мисли кўрилмаган ҳолатдир.

Келинг, воқеликка тик қарайлик: Арне Слот икки йилдан бери Премьер-лиганинг биттасида ғолиб чиқди. Бу Юрген Клоппнинг худди шу вақт ичида кўрсатган натижасидан анча кўпроқдир. Шу сабабли у жамоада қолишга ва яна бир имкониятга лойиқ. Ўйлайманки, клуб у билан ишлашда давом этади», — деди «қизиллар»нинг собиқ ярим ҳимоячиси.

Киритилди: 11:12, 29.05.2026.
Ўқилди: 363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик