Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Жоао Педро: «Палмерни Бразилия терма жамоасига чақирдим, бизда бундай ўйинчи йўқ»

Баҳо:
+ | -

Жоао Педро Коул Палмер ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

«У жуда ақлли. У — сеҳргар. Бир сафар унга: «Сени бунчалик кучли деб ўйламагандим», дедим. У эса менга ҳайрон бўлиб қаради. Лекин энди у билан бирга ўйнаб, унинг бошқалардан ҳақиқатан ҳам ажралиб туришига амин бўлдим.

Мен унга: «Нега Бразилия терма жамоасига ўтмайсан? «Ўнлик» рақамида ўйнайсан, дўстим. Муаммо йўқ», дедим.

Чунки Бразилияда бундай ўйинчи йўқ. Агар бизга эътибор берсангиз, 4-2-4 схемасида ўйнаймиз. Бизда классик «ўнлик» йўқ.

Коул — алоҳида истеъдод. Баъзан у кўринмай қолади, лекин бир сонияда ўйин тақдирини ўзгартириб юборади. Шундай экан, у ҳақиқатан ҳам жуда кучли», — деди «Челси» ҳужумчиси.

Киритилди: 11:14, 29.05.2026.
Ўқилди: 495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик