Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси «Лидс»га ўтишга тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг 23 ёшли ярим ҳимоячиси Харви Эллиотт «Лидс Юнайтед»га ўтиш истагида, деб хабар бермоқда Football Insider. Манбага кўра, «қизиллар» бош мураббийи Арне Слот футболчининг жамоани тарк этишига розилик берган. «Лидс» эса ярим ҳимоячига доимий ўйин амалиётини ваъда қилмоқда.

Қайд этилишича, «Ливерпуль» Эллиотт учун тахминан 30 миллион евро талаб қилади. Бундан ташқари, Харвининг хизматларига Англия Премьер-лигаси ва Германия Бундеслигасининг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эллиотт ўтган мавсумни ижара асосида «Астон Вилла»да ўтказган эди. Унинг «Ливерпуль» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 11:21, 29.05.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик