Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Реал», «Бавария» ва «Челси» Конате билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳимоячиси Ибраима Конате бир йўла бир нечта топ-клубларнинг эътиборини тортмоқда. 27 ёшли футболчи «қизиллар» билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмагани ва ёзда инглиз клубини эркин агент сифатида тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

L’Equipe маълумотларига кўра, франциялик ҳимоячига яқин манбалар музокаралар берк кўчага кириб қолганини ва томонлар ўзаро келишувга эриша олмаслигини таъкидламоқда. Нашрнинг қайд этишича, бу вазият «Ливерпуль» учун омадсиз кечган мавсум фонида шартноманинг тузилиши ва молиявий шартлари бўйича келиб чиққан ички келишмовчиликлар туфайли юзага келган.

Аввалроқ ҳимоячини қўлга киритишда «ПСЖ» энг катта имкониятга эга эканлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. L’Equipe қўшимча қилишича, «Реал», «Бавария» ва «Челси» ҳам футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. Кутилишича, франциялик ҳимоячи 2026 йилги Жаҳон чемпионатига жўнаб кетишдан олдин ўз келажаги борасида якуний қарорга келади.

Киритилди: 13:37, 29.05.2026.
Ўқилди: 775 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик