Лондоннинг «Челси» клуби «Ливерпуль»нинг германиялик ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга жиддий қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Football Insider. Манбага кўра, агар мерсисайдликларга мос таклиф тушса, улар ярим ҳимоячи бўйича музокараларни кўриб чиқишлари мумкин.
Қайд этиш лозимки, Вирц ҳозирда «Челси»ни бошқараётган Хаби Алонсо қўл остида «Байер»да тўп тепган. Флориан ўтган ёзда «Ливерпуль»га ўтиб, клуб тарихидаги энг қиммат харидга айланган эди. «Қизиллар» сафидаги дебют мавсумида ярим ҳимоячи барча турнирларда 49 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Вирцнинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.













