Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Хаверц: «Арсенал» майдонга тушади ва финалда «ПСЖ»ни мағлуб этади, биз ўзимизга ишонамиз»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Кай Хаверц «канонирлар» Чемпионлар лигаси финалида ғалаба қозониш ниятида эканликларини маълум қилди. Лондон клуби 30 май куни турнирнинг финал учрашувида «ПСЖ»га қарши баҳс олиб боради.

«Ростини айтсам, мен ким фаворит-у, ким аутсайдер эканлиги ҳақида ўйлаётганим йўқ. «ПСЖ» ўтган йили ЧЛда ғолиб чиқди, демак, улар ўтган мавсумда Европанинг энг кучли жамоаси бўлишган. Улар бу йил ҳам ажойиб мавсумни ўтказишди.

Клубимиз ўз тарихида иккинчи бор финалга чиқмоқда, лекин бизда ишонч жуда юқори. Биз бир неча йилдан бери энг юқори даражада курашяпмиз ва ниҳоят Премьер-лигада ғолиб чиқдик. Менимча, бу бизга катта куч ва иштиёқ бағишлайди. Ким фаворит эканлигининг аҳамияти йўқ.

Биз майдонга тушамиз ва уларни мағлуб этамиз. Демак, олдинга!» — деди Хавертц.

Киритилди: 15:10, 29.05.2026.
Ўқилди: 441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик