Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Сака: «Англия терма жамоаси ғалабаларга жуда ташналик сезмоқда»

Баҳо:
+ | -

Англия миллий терма жамоаси вингери Букайо Сака 2026 йилги Жаҳон чемпионати арафасида ўз жамоасининг кучи ҳақида фикр билдирди.

«Бизда жуда кўп кучли жиҳатлар бор. Терма жамоа ғалабаларга катта ташналик сезмоқда. Жамоада иқтидорли футболчилар кўп ва рақобат юқори даражада. Шу билан бирга, жамоада ажойиб муҳит ва мукаммал мувозанат мавжуд», — дея ҳужумкор ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради ФИФА матбуот хизмати.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Англия терма жамоаси Панама, Гана ва Хорватия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Мундиал 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Амалдаги чемпион эса Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 15:59, 29.05.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик