Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Арсенал» ЕЧЛ финали орқали рекорд даражада даромад қилди

Баҳо:
+ | -

«BBC» хабарига кўра, «Арсенал» 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси финалига чиққани учун камида 105,6 миллион евро ишлаб олди. Манбага кўра, УЕФАдан олинадиган телекўрсатув ҳуқуқларидан келадиган даромадларга қараб, бу сумма 150 миллион еврогача етиши мумкин.

«ПСЖ» устидан қозонилган ғалаба тақдирда, инглиз жамоаси ушбу Чемпионлар лигаси мавсуми учун камида 109,5 миллион евро мукофот пули олади — финалдаги ғалаба эса қўшимча маблағларни ҳам келтиради.

«Арсенал» умумий босқичда иштирок этгани учун 18,62 миллион евро олди. Гуруҳ босқичидаги саккизта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонгани учун жамоага 16,8 миллион евро миқдорида бонус тўланди. Кейинчалик клубга биринчи саккизталикка киргани учун икки миллион евро ва умумий босқич жадвалида биринчи ўринни эгаллагани учун яна 9,9 миллион евро ҳисобланди.

Микель Артета шогирдлари нимчорак финалга чиққани учун 11 миллион евро олди. Чорак финалга чиқиш учун яна 12,5 миллион евро, ярим финал учун эса 15 миллион евро қўшиб берилди. Финалист сифатида «Арсенал» аллақачон яна 18,5 миллион еврони кафолатлаб бўлди. «ПСЖ» устидан қозонилган ғалаба тақдирда бу сумма 25 миллион еврогача ўсади.

«ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги баҳс 30 май куни бўлиб ўтади. Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтадиган ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Киритилди: 16:08, 29.05.2026.
Ўқилди: 1275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик