«Милан» дарвозабони Майк Меньян ижтимоий тармоқларда жамоанинг мавсуми ҳақида фикр билдирди.
2025/26 йилги мавсум якунларига кўра, «россонери» А Серияда 5-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмади. Кейинги мавсумда миланликлар Европа лигасида иштирок этишади.
«Афсуски, мақсадларимизга эришилмаган яна бир йил бўлди. Бутун мавсум давомида қўллаб-қувватлаганингиз учун «Милан» мухлисларига раҳмат.
Қувонч ва қайғу — спортчилар ва клуб мухлислари ҳаётининг бир қисмидир. Эртами-кечми «Милан» яна юксалади», — деб ёзди Меньян.













