«Ньюкасл» ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини «Вулверхэмптон»да давом эттиради. Sky Sports хабарига кўра, томонлар шартнома имзолаш борасида келишувга эришиб бўлган.
35 ёшли футболчи янги клубга эркин агент сифатида ўтади. У «бўрилар» билан икки йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Триппьернинг «Ньюкасл» билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг 30 июнида якунига етади, шундан сўнг тажрибали инглиз ҳимоячиси компенсация тўловисиз янги жамоага қўшилиши мумкин бўлади.
Якунланган мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта голли узатмани ёздириб қўйди.













