Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

«Комо» Чемпионлар лигасида ўз стадионида ўйнай олмайди

Баҳо:
+ | -

«Комо» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасига йўлланма олди. Сеск Фабрегас жамоаси А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллади.

The Touchline нашрининг хабар беришича, УEФА «Комо»нинг уй стадиони стандартларга жавоб бермаслигини тасдиқлаган. Шу сабабли жамоа қитъанинг энг нуфузли турнирида ўз аренасида ўйнай олмайди. «Комо» Чемпионлар лигасидаги уй учрашувларини «Сассуоло» стадионида ўтказишига тўғри келади.

«Комо» одатда рақибларини «Жузеппе Синигалья» стадионида қабул қилади. У Комо кўли яқинида жойлашган ва ҳаводан олинган кадрлар ўзининг гўзаллиги билан ҳайратда қолдиради. Бироқ, гўзал манзара стадионнинг УEФА талабларига мувофиқлигини англатмайди.

Киритилди: 19:33, 29.05.2026.
Ўқилди: 831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик