Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Эльгера: «У кўп йиллардан бери энг юқори савияда ишламади»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ юлдузи Иван Эльгера Жозе Моуриньонинг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилгача жамоани бошқариб, бир қатор совринларни қўлга киритган эди.

«Моуриньо фантастик мураббий бўлган. У буни кўп жойларда исботлаган, аммо ҳақиқат шундаки, у кўп йиллардан бери энг юқори савияда мураббийлик қилгани йўқ. Бу мени хавотирга солмоқда.

Моуриньонинг «Реал»га келиши билан ҳамма нарсада қаттиққўллик қайтиши шарт деб ўйламайман. Шунчаки жамоани яхши бошқариш керак, холос», — дейди Эльгера.

Шунингдек, Эльгера ўз хоҳиши ҳақида гапириб, бош мураббий лавозимида Юрген Клоппни кўришни исташини қўшимча қилди.

Киритилди: 19:38, 29.05.2026.
Ўқилди: 771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик