Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Артета Сафоновнинг ҳийлалари ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета "ПСЖ" дарвозабони Матвей Сафоновнинг ҳаракатларини ўргангани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

Чемпионлар лигасининг "Бавария"га қарши ярим финалида россиялик дарвозабон тез-тез тўпни аутга чиқариб юборганди. Таҳлилчилар буни Мюнхен клуби прессингини ва шахсан Майкл Олисенинг ҳаракатларини нейтраллаштириш бўйича тактик режанинг бир қисми деб ҳисоблашади.

"Сафонов тўпни аутга чиқариб юборганигами? Биз рақиб тайёрлаган ҳар қандай нарсага тайёр туришимиз керак. Ўз ўйинимизни қуриш учун уларнинг режаси нима эканини тушуниш муҳим", – деди Артета матбуот анжуманида.

Киритилди: 22:23, 29.05.2026.
Ўқилди: 746 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик