"Эвертон" дарвозабони Жордан Пикфорд Англия Премьер-лигасининг якунланган мавсумидаги энг яхши сейв муаллифи деб топилди. Пикфорд Премьер-лиганинг 28-тури доирасида "Ньюкасл"га қарши сафарда ўтказилган ўйинда "ирислар" дарвозасини қўриқлаган эди.
Ўша вазиятда "қарғалар" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали Пикфорд дарвозасига ўрта траектория бўйича кучли зарба йўллади. Англия терма жамоаси дарвозабони сакраб, катта тезликда дарвоза томон келаётган тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АПЛда якунланган мавсумнинг энг яхши голи аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу гол муаллифи "Фулхэм" футболчиси бўлиб, тўп Англиянинг собиқ чемпиони – "Ливерпуль" дарвозасига киритилган эди.













