Transfermarkt хабарига кўра, "Милан" ҳужумчиси Рафаэл Леау Италия чемпионатида нархи энг кўп арзонлаган футболчи бўлди.
Португалиялик ҳужумчининг трансфер қиймати 15 миллион еврога пасайиб, ҳозирда 50 миллион еврони ташкил этмоқда. Ушбу кўрсаткич бўйича кучли бешликка қуйидагилар киради: Кристиан Пулишич ("Милан", 50 миллиондан 40 миллион еврогача пасайган), "Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязо (30 миллион евро, -10 миллион), "Фиорентина" форварди Мойзе Кин (32 миллион, -8 миллион) ва "Ювентус" ҳужумчиси Лоис Опенда (25 миллион, -7 миллион).
26 ёшли Леау 2025/26 йилги мавсумда 31 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Милан" билан тузган шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.













