Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Ривер Плейт» Альмадани таркибга қўшиб олиш учун катта сотувларга тайёр

Баҳо:
+ | -

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Альмаданинг вакиллари билан илк музокараларни ўтказди. Olé нашри хабарига кўра, 25 ёшли аргентиналик футболчи клубнинг Жаҳон чемпионати олдидан асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

«Атлетико» футболчини 20 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Таъкидлаш жоизки, унинг Мадриддаги йиллик маоши 3 миллион евродан ошади. Ушбу трансферни молиялаштириш учун «Ривер» таркибни жиддий равишда тозалашни режалаштирмоқда. Клуб Пауло Диас, Фабрисио Бустос, Кевин Кастаньо, Максимилиано Салас ва Жулиано Галоппони сотиш ёки ижарага беришни кўзламоқда. Шунингдек, ёш ўйинчилар Лаутаро Риверо ва Иан Субиабрени сотиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилмоқда.

Ўтган мавсумда Альмада клуб миқёсида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 09:22, 30.05.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик