Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Лэмпард «Ковентри Сити»дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Ковентри Сити» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард клубдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга жавоб қайтарди. Мутахассис қўл остида клуб ўтган мавсум якунларига кўра Чемпионшип ғолибига айланишди ва АПЛ йўлланмасини қўлга киритишди.

«Мен бу миш-мишларга эътибор бермайман. «Ковентри Сити»га ўз ишимни энг яхши тарзда бажариш учун келганман ва бу ерда бўлиш менга ёқади. Бу биз ҳозирги даражага етиб келгунимизга қадар давом этган ажойиб 18 ой бўлди ва мен натижадан жуда мамнунман.

Мен қаттиқ меҳнат қилишни ва клубдаги муҳитни яхши кўраман. Жамоада ҳамма бирдек жипслашган. Олдиндаги ёзда бизни катта ҳажмдаги ишлар кутмоқда», — дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Киритилди: 10:58, 30.05.2026.
Ўқилди: 340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик