«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Патрик Виейра «канонирлар»нинг ҳозирги таркибига баҳо берди. Лондонликлар 2025/2026 йилги мавсумда Англия чемпиони бўлишди, шунингдек, УЕФА Чемпионлар лигаси финалига чиқиб, унда «ПСЖ» билан тўқнаш келишади.
«Мунтазам майдонга тушган 15 нафар футболчи орасида яқин орада жамоани тарк этадиган бирор кимни кўрмаяпман. Балки Габриэл Магальяйнс кетар, аммо қолганлар — Сака, Салиба, Габриэл Мартинелли, Леандро Троссард, Райс — ҳали жамоага катта фойда келтира оладиган футболчилардир. Виктор Дьёкереш учун эса мавсум қийин кечди, чунки у ҳимоячилар ортига ёриб киришга асосланган услубда ўйнайди ва менимча, ундан етарлича фойдаланилмади. Келаси мавсумда айнан у «Арсенал»нинг асосий ўйинчисига айланади», — дея Виейранинг сўзларини келтиради L'Equipe.













