Германия терма жамоаси сардори Йозуа Киммих жамоанинг бўлажак Жаҳон чемпионатидаги имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Биз финал ёки Жаҳон чемпионатидаги ғалаба ҳақида ўйламаслигимиз керак. Албатта, ҳар бир инсон бу ҳақда орзу қилади, аммо турнир олдидан бу мавзудаги мулоҳазалар ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди. Ундан кўра, қандай футбол ўйнамоқчи эканимиз ҳақида ўйлаганимиз маъқул", — дея Киммихнинг сўзларидан иқтибос келтиради Bayern & Germany.
Юлиан Нагельсманн бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.













