Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Ливерпуль»да Конатенинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Марказий ҳимоячи Ибраима Конате «Ливерпуль»дан кетишга яқин турибди. Томонлар шартномани узайтириш бўйича келишувга эриша олишмади, шу боис, агар кутилмаган ҳодиса юз бермаса, франциялик ҳимоячи тез орада эркин агентга айланади.

Кўринишидан, «Ливерпуль» Конатега тўғридан-тўғри ўринбосар излашни режалаштирмаяпти: журналист Жеймс Пирснинг хабар беришича, «қизиллар» раҳбарияти кейинги мавсумда Виржил ван Дейкга жуфтликда Жереми Жаке ва Жованни Леони каби иккита ёш юлдуз рақобатлаша олади деб ҳисобламоқда.

Клуб ҳар иккала ўйинчига ишонади ва уларни Европанинг энг яхши ёш марказий ҳимоячилари деб билади. 20 ёшли Жаке июль ойида мерсисайдликлар сафига қўшилади — у «Ренн»дан 60 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олинган. 19 ёшли Леони эса бир йил олдин «Парма»дан тахминан 30 миллион евро эвазига жамоага келганди.

Киритилди: 12:03, 30.05.2026.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик