Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Манчестер Сити» италиялик ҳимоячини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Аталанта» ҳимоячиси Марко Палестра Италия А Сериясидан Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

Манбага кўра, «Манчестер Сити» футболчининг трансферига қизиқиш билдирмоқда. «Шаҳарликлар» раҳбарияти бергамоликлар билан эҳтимолий битим бўйича музокаралар олиб бормоқда. Италия томони 21 ёшли ўйинчини сотиш орқали 70 миллион евро атрофида маблағ ишлаб олмоқчи.

Ўтган мавсумда Палестра «Кальяри»да ижара асосида тўп сурди. Ҳимоячи 37 та учрашувда иштирок этиб, битта гол ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt экспертлари унинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:06, 30.05.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик