Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

АПЛ клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Акени ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Натан Аке ёзги трансфер ойнасида «Борнмут»га қайтиши мумкин. «Гилос»лар эркин агент сифатида жамоани тарк этадиган Маркос Сенесига ўринбосар изламоқда.

TEAMtalk маълумотларига кўра, «Борнмут»нинг асосий нишонларидан бири Аке бўлиб турибди. Нидерландиялик футболчининг «шаҳарликлар» билан тузган шартномаси бир йилдан сўнг якунига етади. «Манчестер Сити» футболчи бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

2020 йилда Натан Аке айнан «Борнмут»дан «Сити»га ўтган эди, ўшанда трансфер қиймати 45 миллион евродан ортиқни ташкил қилганди. 31 ёшли футболчининг ҳозирги нархи Transfermarkt портали экспертлари томонидан 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 12:45, 30.05.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик