Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Ювентус» «Ливерпуль» дарвозабонини ижарага олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» «Ливерпуль» посбони Георгий Мамардашвилини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Аввалроқ туринликлар «Ливерпуль»нинг яна бир дарвозабони Алиссон Бекерни қўлга киритишга уринганди, бироқ «қизиллар» бразилиялик футболчини қўйиб юборишни исташмади.

Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, энди «кекса синьора» Мамардашвили борасидаги келишувни кўриб чиқмоқда — бу сафар ижара варианти кўзда тутилган. Грузиялик посбон мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлишни истайди, шу боис у Италияга кўчиб ўтиш таклифини маъқуллаши мумкин.

Яқинда 25 ёшли дарвозабоннинг хизматлари бир йўла А Сериянинг учта вакилига — «Ювентус», «Интер» ва «Фиорентина» клубларига таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Киритилди: 13:00, 30.05.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик