Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Андреа Пирло: «Менимча, бу ажойиб финал бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Милан», «Ювентус» ва Италия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андреа Пирло «ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги Чемпионлар лигаси финали ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди.

«Менимча, бу ажойиб финал бўлади. «ПСЖ» бироз устунликка эга, чунки улар бундай финалларда ўйнашга кўпроқ ўрганишган. Бироқ «Арсенал»да ҳам имконият бор. Микель Артетага келсак, у жуда катта иш қилди. Бу йил Премьер-лигада ғолиб чиқиб, Чемпионлар лигаси финалига чиққани учунгина эмас, балки у бир неча йил олдин аниқ бир ўйин услубига эга бўлган ёш жамоани қуришни бошлагани ва ҳозир ўз меҳнатининг самарасини кўраётгани учун ҳам мақтовга лойиқ», — дея таъкидлади Пирло.

«ПСЖ» ва «Арсенал» ўртасидаги финал 30 май куни Будапештда (Венгрия) бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:24, 30.05.2026.
Ўқилди: 357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик