Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Гордон: «Бизнинг мақсадимиз — олтинчи Чемпионлар лигаси кубоги»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг янги футболчиси, вингер Энтони Гордон жамоа билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Барса» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш афсонавий воқеа бўларди. Мен бу клуб билан ҳамма нарсани ютиш учун келганман. Барча совринларни қўлга киритмоқчиман, лекин биринчи навбатда, албатта, Чемпионлар лигасини. «Сент-Жеймс Парк»да «Барселона» билан тўқнашганимизда, биз жуда яхши ўйнагандик. Юқоридан прессинг қилдик. Ишимизни аъло даражада бажараётгандик, лекин Педри ва Френки режаларимизни чиппакка чиқарди», — дея тан олди Гордон.

Маълумот учун, ҳозиргача «Барселона» ҳисобида бешта Чемпионлар лигаси кубоги мавжуд: жамоа турнирда 1992, 2006, 2009, 2011 ва 2015 йилларда зафар қучган.

Киритилди: 13:29, 30.05.2026.
Ўқилди: 420 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик