Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Алиадьер: «Арсенал» ҳимояси – Европада, АПЛда ва Чемпионлар лигасида катта фарқ билан энг яхшиси»

Баҳо:
+ | -

Франциялик собиқ машҳур футболчи Жереми Алиадьер Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз фикрларини билдирди. Бугун, 30 май куни Будапештда бўлиб ўтадиган финалда «ПСЖ» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари тўқнаш келишади.

«Арсенал» ҳимояси – Европада, АПЛда ва Чемпионлар лигасида катта фарқ билан энг яхшиси. Агар «ПСЖ»га назар ташласангиз, уларнинг ҳужум чизиғи ҳам анча кучли, Европадаги энг яхшиларидан бири, балки энг зўридир. Бу «ПСЖ» ҳужуми ва «Арсенал» ҳимояси ўртасидаги шиддатли кураш бўлишидан дарак беради», — деди эксперт.

Алиадьер фаолиятининг бир қисми ушбу клуб билан боғлиқ бўлгани учун «канонирлар»га мухлислик қилишини тан олди. Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Арсенал» жорий мавсумда ўз миллий чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритишган.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Киритилди: 14:27, 30.05.2026.
Ўқилди: 361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик