Оммавий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, «Реал» ҳимоячи Альваро Каррерасни сотиш ниятида эмас.
Мадрид клуби раҳбарияти футболчидан каттароқ ўсиш кутганликларини тан олмоқда. Каррераснинг «Сантьяго Бернабеу»даги илк мавсуми Испания гранди бошлиқларида тўлиқ ишонч уйғотмади. Бироқ «Реал» ҳамон ҳимоячига ишонишда давом этмоқда.
«Қаймоқранглилар» футболчининг жисмоний ва ўйин борасидаги маҳорати юқори эканлигини ҳамда унинг янада шаклланиши учун имконияти борлигини таъкидламоқда. Якунланган мавсумда Альваро Каррерас «Реал» сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди.













