Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Пирес: «Парижлик футболчиларда ғалабага бўлган иштиёқ камроқ»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ футболчиси Робер Пирес Чемпионлар лигаси финали борасида ўз фикрини маълум қилди. Бугун оқшом Будапештда унинг собиқ жамоаси Франциянинг «ПСЖ» клубига қарши бош соврин учун майдонга тушади.

«Нима учун «ПСЖ» финалда муваффақиятсизликка учрайди? Ҳаммаси оддий, мен парижлик футболчиларда ғалабага бўлган иштиёқ камроқ эканини кўряпман. Улар Франция чемпиони бўлишди ва Будапештга ҳаддан ташқари ўзларига ишониб келишади. «Арсенал» футболчилари эса қарши ҳужумда ва прессингда жуда яхши ўйнашади. Мана нима учун парижликлар ғалаба қозона олмайди», — деди Пирес Canal+ телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2006 йилги Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал» дарвозабон Йенс Леманннинг четлатилишидан сўнг, ўйиннинг асосий қисмини бир киши кам бўлиб ўтказган ва «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 15:58, 30.05.2026.
Ўқилди: 321 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик