Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ - Арсенал

Тео Уолкотт Микель Артетанинг етакчилик қобилиятларига баҳо берди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси Тео Уолкотт жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Микель Артета билан бирга тўп тепган даврларини ёдга олди ва унинг етакчилик фазилатларини юқори баҳолади. Уолкотт ва Артета 2011 йилдан 2016 йилгача — беш йил давомида бир жамоада ўйнашган.

«Ҳамма гап унинг меҳнатга бўлган муносабатида. Артета доим шахсий намуна кўрсатарди ва одатлар, айниқса, фойдали одатлар борасида жуда талабчан эди. Агар қайсидир футболчи ниманидир қилишни хоҳламаса, у бу ишнинг бажарилишини охиригача назорат қиларди. Инсон сифатида у жуда харизматик. У клубга келган илк кунданоқ жамоа сардори бўлишини сезганман. Гап фақат бунда ҳам эмас, балки унинг ўзини тутишида эди. Унинг гапларига доим қулоқ тутгинг келарди.

У футболчилар билан тил топишишни билади. Бу алоқа шунчаки "мураббий ва футболчи" ўртасида эмас, балки кўпроқ шахсий даражада қурилади ва бу жуда катта ёрдам беради. У мана шундай алоқаларни ўрната олади. Мен машғулот базасига борганимда, остонаданоқ жуда ижобий муҳитни ҳис қиламан», — дея Уолкоттнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Бугун, 30 май куни УЕФА Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Франциянинг «ПСЖ» ва Англиянинг «Арсенал» клублари тўқнашади. Ўйин Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувни Даниэль Зиберт бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Киритилди: 16:03, 30.05.2026.
Ўқилди: 279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик