"Барселона" спорт директори Деку Энтони Гордоннинг "Ньюкасл"дан сотиб олинганига муносабат билдирди.
"Хуш келибсан, Гордон! Биз тинимсиз ишлашда давом этамиз", - деб ёзди португалиялик функционер Instagram саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Гордон трансфери учун каталонияликлар 70+10 миллион евро сарфлашди.













