Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Ливерпуль» мураббийлигига Ираоладан ташқари яна икки номзод бор

Баҳо:
+ | -

The Athletic нашри хабарига кўра, «Ливерпуль» Арне Слот истеъфога чиқарилганидан сўнг, бош мураббийлик лавозими учун «Борнмут»нинг собиқ устози Андони Ираолани асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Манбанинг қайд этишича, мерсисайдликлар номзодлар рўйхатига «Штутгарт» бош мураббийи Себастьян Хёнесс ва «Ланс»ни бошқараётган француз мутахассиси Пьер Сажни ҳам киритган.

2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, Себастьян Хёнесс қўл остидаги «Штутгарт» 62 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасига йўлланма олди. Пьер Сажнинг «Ланс» жамоаси эса 70 очко билан мамлакат чемпионатида иккинчи поғонани банд этиб, Чемпионлар лигасига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» шанба куни, 30 майда Арне Слот истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Нидерландиялик мутахассис жамоани 2024 йилнинг ёзидан буён бошқариб келаётган эди.

Киритилди: 18:13, 30.05.2026.
Ўқилди: 762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик