Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

“Арсенал” бу мавсум Европа грандлари орасида энг кўп майдонга тушган жамоа бўлди

Баҳо:
+ | -

Бугун Будапештда бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи финал баҳси Лондоннинг “Арсенал” клуби учун 2025/26 йилги мавсумдаги жами 63-учрашув сифатида тарихга киради.

Ушбу кўрсаткич эвазига Лондон жамоаси Европанинг кучли бешлик чемпионатлари вакиллари орасида жорий мавсумда энг кўп расмий ўйин ўтказган клубга айланди.

Қайд этиш лозимки, 63 та учрашув “Арсенал”нинг охирги 46 йил ичидаги бир мавсумда ўтказган энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Клуб тарихидаги мутлақ рекорд эса 1979/80 йилги мавсумга тегишли бўлиб, ўшанда жамоа бир йил давомида нақ 70 та баҳсда майдонга тушган эди.

Эслатиб ўтамиз, Европа футболининг жорий мавсумдаги энг муҳим ўйини бугун, 30 май шанба куни Венгрия пойтахтидаги “Пушкаш Арена” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланиши белгиланган.

Киритилди: 18:38, 30.05.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик