Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

"Ливерпуль" "Тоттенхэм" футболчисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" марказий ҳимоячиси Микки ван де Вен "Ливерпуль" футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда SportsBoom хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар Арне Слот ишдан бўшатилганидан сўнг нидерландиялик ҳимоячининг трансферини жиддий кўриб чиқмоқда. Клубда ҳисоблашларича, ван де Вен яқин орада жамоани тарк этадиган Ибраима Конатенинг ўрнини босиши мумкин.

Таъкидланишича, футболчининг ўзини Чемпионлар лигасида иштирок этиш, шунингдек, Премьер-лигада юқори ўринлар учун курашиш истиқболи қизиқтирмоқда.

Ўтган мавсумда 25 ёшли ван де Вен барча мусобақаларда 45 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган. Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 23:26, 30.05.2026.
Ўқилди: 978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик