Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Де Брюйне Конте "Наполи"дан кетганидан хурсанд

Баҳо:
+ | -

"Наполи" ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне Антонио Контенинг клубдан кетгани юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Италиялик мутахассис 2025/26 йилги мавсум якунида жамоа бош мураббийи лавозимини тарк этди. Унинг ўрнини Массимилиано Аллегри эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

"Конте кетаётганидан хурсандманми? Мен — ҳа. Менимча, у қолиши керак эмасди. Мен қоламанми? Ўйлашимча, қандай футбол ўйнашимизни муҳокама қилиш муҳим. Бу йил мен учун ўйин услуби жуда муҳимлигини сездим. У томошабоп бўлиши керак, менга эса бу бироз етишмаётганди.

Менинг яна бир йиллик шартномам бор, аммо мен [клуб раҳбарияти билан] гаплашиб олмоқчиман. Ўтган йили ҳам кўп гапиришганди: "Биз фалонча услубда ўйнаймиз ва ундай қиламиз", деб, лекин бундан деярли ҳеч нарса чиқмади ва албатта, бу қайғули", — деди Де Брюйне.

Киритилди: 23:38, 30.05.2026.
Ўқилди: 1093 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик