Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Челси» Чемпионлар лигаси финалидан сўнг «Арсенал»ни табриклади

Баҳо:
+2 | -

«Челси» клубининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»дан мағлуб бўлган «Арсенал»га яна мурожаат қилди.

«Канонирлар» 120 дақиқалик ўйин якунида қайд этилган 1:1 ҳисобидан сўнг, пенальтилар сериясида имкониятни бой беришди. Учрашув якунланганидан бироз ўтиб, «Челси» матбуот хизмати «Арсенал» устидан ҳазиллашиб, истаганларни «Стэмфорд Бриж» стадионига келиб, Чемпионлар лигаси кубогини томоша қилишга таклиф қилди, кейинроқ эса яна бир хабар эълон қилинди.

«Эҳтимол, аввалги пост учун биз яна бир қизил карточкага лойиқдирмиз, аммо энди «Арсенал»ни Премьер-лигадаги ғалабаси ва Чемпионлар лигасидаги ажойиб ўйини билан чин дилдан табрикламоқчимиз. Кейинги мавсумда сизлар билан курашишни интиқиб кутамиз», — дейилади «кўклар» саҳифасидаги хабарда.

«Челси» Чемпионлар лигасида икки марта ғолиб чиққан. Ўтган мавсумда жамоа АПЛда 10-ўринни эгаллади ва еврокубокларга чиқа олмади.

Киритилди: 08:10, 31.05.2026.
Ўқилди: 386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик