Кириш Регистрация

Забарний: «Луис Энрике — сеҳрли инсон»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Илья Забарний Чемпионлар лигаси финалидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Парижликлар 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида «Арсенал»дан устун келишди.

«Бу ақл бовар қилмайдиган натижа, бизда ажойиб клуб бор. Ҳаммага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз кўп меҳнат қиляпмиз ва бунга лойиқ эдик. Шунчаки ҳайратланарли. Луис Энрике — сеҳрли инсон. Биз у учун курашамиз, у эса биз учун», — деди Забарний TNT Sports телеканалига берган интервьюсида.

Маълумки, «ПСЖ» кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Ўтган йилги финалда Луис Энрике жамоаси «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Илья Забарний «ПСЖ» таркибига ўтган йилнинг август ойида келиб қўшилган. Бунгача у «Борнмут» ва Киевнинг «Динамо» клубларида тўп тепган.

Киритилди: 08:27, 31.05.2026.
Ўқилди: 391 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик