Кириш Регистрация

«Арсенал»нинг собиқ дарвозабони «ПСЖ» билан финалда пенальтини голга айлантира олмаган Эзе ва Габриэлга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби собиқ дарвозабони Аарон Ремсдейл Чемпионлар лигаси финалида пенальтилар сериясининг антиқаҳрамонларига айланган Эберечи Эзе ва Габриэль дос Сантосни қўллаб-қувватлади. Инглиз ярим ҳимоячиси ва бразилиялик ҳимоячининг хатолари пенальтилар серияси тақдирини ҳал қилди – ҳар иккиси ҳам ноаниқ зарба берди.

«Мен бу икковлонни яхши кўраман. Нима бўлишидан қатъи назар, сизлар билан фахрланаман. Пенальти ижро этиш учун майдонга чиқишдан қўрқмадингиз. Қолган барчангиз билан ҳам фахрланаман, сизлар албатта қайтасиз!» — деб ёзди ижтимоий тармоқларда ҳозирда «Саутгемптон»дан «Ньюкасл»га ижарага берилган Ремсдейл.

Финал учрашувининг 120 дақиқалик ўйини 1:1 ҳисобида якунланди. Голларга Кай Хаверц ва Усман Дембеле муаллифлик қилишди.

Киритилди: 08:29, 31.05.2026.
Ўқилди: 782 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик