«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Мадриднинг «Реал» клуби трансфер мақсадлари қаторида қолмоқда. Яқинда футболчи ўз вакиллари орқали «қироллик клуби» президентлигига номзод Энрике Рикельме билан «қаймоқранглилар» сафига ўтиш имконияти ҳақида муҳокама ўтказди. Бу ҳақда Cope нашри 29 ёшли ярим ҳимоячининг атрофидагиларга таяниб хабар бермоқда.
Шунга қарамай, ҳозирча ҳеч қандай келишув мавжуд эмас, расмий музокаралар ҳам ўтказилмаган. «Реал» президенти сайлови 7 июнь куни бўлиб ўтади. Флорентино Переснинг ягона рақиби бўлган Энрике Рикельме бир неча бор агар ғалаба қозонса, Испания терма жамоасининг юлдуз футболчисини таркибга қўшиб олишини айтган, бироқ унинг исмини ошкор қилмаган эди. Transfermarkt экспертлари Родрининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.













