«ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафонов Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди. Турнир финалида Франция Лиги 1 гранди 1:1 ҳисобидаги дурангдан кейин пенальтилар сериясида «Арсенал»ни мағлуб этди.
«Бу жуда оғир бўлди. Ғалаба қозонганимиздан жуда ҳам бахтлиман. Маркиньос билан тўқнашиб кетганимдан сўнг бошим бироз оғрияпти. Пенальти — бу катта ўйин ичидаги кичкина ўйин дегани. Мен тайёр эдим, катта тажрибам бор эди. Мен сейвлар амалга оширмадим, лекин «Арсенал» менга ёрдам берди. Ўзимни қаҳрамондек ҳис қиляпманми? Йўқ. Менинг атрофимда ажойиб шериклар бор», — деди Сафонов Okko телеканалига.
Матвей Сафонов «ПСЖ» билан аллақачон саккизта совринни қўлга киритди, хусусан, икки бор Чемпионлар лигаси кубогига эга чиқди.













