Футболчи Серхио Рамос ўзининг собиқ жамоаси — Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан «ПСЖ»нинг муваффақиятига муносабат билдирди. Европанинг энг нуфузли клуб турнири финалида Луис Энрике жамоаси «Арсенал»дан устун келди (1:1 ҳисобидан сўнг пенальтилар сериясида 4:3).
«Кетма-кет иккинчи йил чемпион! Табриклайман, «ПСЖ»!» — деб ёзди Рамос ижтимоий тармоқларда.
Серхио Рамос 2021-2023 йиллар давомида «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган. Ўша давр мобайнида испаниялик ҳимоячи 58 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.













