Кириш Регистрация

Ўзбекистон – Иордания учрашувида стадион тўладими?

Баҳо:
+ | -

Бугун жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари ўртасидаги биринчи учрашув бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Ҳали биринчи ўйин бошланмай туриб журналистлар иккинчи ўйин билан боғлиқ текширув олиб боришмоқда. Қуйида daryo.uz сайтининг мухбирлари томонидан олиб борилган текширувни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбекистон – Иордания учрашувида майдон тўладими?

Футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш баҳсларининг плей-офф босқичида Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари 6 сентябр Амманда ва 10 сентябр куни Тошкентда майдонга чиқишлари ҳақида хабарингиз бор. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган баҳс «Пахтакор» марказий стадионида ўтказилади. Ўйинга чипталар 5 сентябрдан сотилиши ҳақида аввал хабар берган эдик.

Бугун, куннинг иккинчи ярмида «Дарё» мухбири стадион чиптахоналарига бориб, чипталар сотуви ва мухлисларнинг ўйинга бўлган қизиқиши ҳақида фото-репортаж тайёрлади.

Чипталар сотуви ҳақиқатан 5 сентябрдан бошланган ва стадион атрофидаги учта турли нуқталарда сотув ишлари ташкил этилган.

Чипта сотиб олиш учун паспорт билан боришга тўғри келади, акс ҳолда сизга чипта сотилмайди. Бир кишига фақатгина 4 дона эмас, 5-6 та чипта ҳам сотишлари мумкинлиги ҳақида сотувчилар хабар беришди.

Аммо чипта сотиб олишга келган мухлислар сони жуда ҳам кам. Айримлар шунчаки чипта нархини билгани келган бўлса, бошқалар эса бугун бўлиб ўтадиган биринчи ўйин натижасини кутяпти шекилли.

Чипталар нархи аввалги ўйинларга нисбатан озроқ кўтарилган, лекин бу ўйинни майдонда томоша қилишга халақит қилмаслиги ҳақида ашаддий мухлислар таъкидлаб ўтишди.

Чипта харид қилишга келган айрим мухлислар билан суҳбатлашдик, улар орасида қизларнинг ҳам борлиги қувонарли ҳол:

Насима Усмонова (Тошкент давлат техника университети талабаси):

— 3-4 йилдан бери футболга қизиқаман, фақат Ўзбекистон термаси ва жамоаларига мухлислик қиламан. Шу пайтгача Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги ўйинларни кузатиб келяпман.

– Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатига чиқиши мумкинлиги ҳақида нима деб ўйлайсиз?

– Умид бор, Ватан учун мухлислик қилаяпмиз.

ЖЧ-2014 саралаш баҳслари доирасида термамиз ўтказган аввалги учрашувларда бўлгани каби, бу ўйин олдидан чипталар талаш бўлмаяпти. Ёки жаҳон чемпионатига чиқишимиз мумкинлиги борасида мухлислар ишончи сусайиб кетдими?

Сиз нима деб ўйлайсиз, олдимиздаги икки қийин тўсиқни енгиб ўта оламизми? 10 сенябр куни Пахтакор марказий стадиони мухлислар билан тўладими?

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 18:39, 06.09.2013.
Ўқилди: 8658 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.