Кириш Регистрация

Ҳакимий тарихга кирди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Ашраф Ҳакимий «ПСЖ»га кетма-кет иккинчи мавсум Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга ёрдам берди. Марокашлик футболчи «Арсенал»га қарши финалда асосий таркибда майдонга тушди, ўйинни қўшимча бўлимларигача ўтказди ва пенальтилар сериясида ўз имкониятидан унумли фойдаланди.

CentreGoals хабарига кўра, Ҳакимий тарихдаги энг кўп соврин ютган африкалик футболчига айланди – энди унинг ҳисобида 19 та соврин бор. 27 ёшли ўйинчи рейтинг бўйича камерунлик Самюэль Это'О ва ивуарлик Яя Турени ортда қолдирди – уларнинг ҳар иккиси 18 та кубокка эгалик қилган.

Бундан аввал, Луис Энрике жамоаси Франция Лига 1 чемпионатида ҳам яна бир бор зафар қучган эди. Эслатиб ўтамиз, 2025 йил якунларига кўра Ашраф Ҳакими Африканинг энг яхши футболчиси деб топилганди.

Киритилди: 08:39, 31.05.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик